Бектемир туманида “Damas” ҳайдовчиси 18 ёшли қизни уриб юборди (Видеофакт)

Бектемир туманида “Damas” ҳайдовчиси 18 ёшли қизни уриб юборди (Видеофакт)

Бугун, 2 март куни соат 08:15 ларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Маълум қилинишича, ТХАЙ кўчасида 2007 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 2008 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида жабрланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: