Эрон «Ҳақ ваъда 4» амалиёти доирасида АҚШ ва Исроилнинг 500 дан ортиқ ҳарбий объектига зарба берди!!!
Эрон Қуролли Кучлари «Ҳақ ваъда 4» қасос амалиёти бошланганидан буён АҚШ ва Исроилнинг 60 та стратегик нишони ҳамда 500 та ҳарбий объектини яксон қилди. Бу ҳақда 2 март куни Эроннинг IRIB давлат телерадиокомпанияси хабар берди.
Амалиётнинг асосий рақамлари:
-
Ҳужум воситалари: Эрон томони шу вақтгача 700 дан ортиқ дрон ва юзлаб ракеталарни ишга туширган.
-
Натижа: Хабарда айтилишича, Эрон ракеталари душманнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ёриб ўтишга муваффақ бўлган.
-
Тарихий рекорд: Бу кўрсаткичлар 2025 йил ёзидаги 12 кунлик урушдан кейинги энг юқори натижа сифатида қайд этилди.
Қайси объектлар нишонга олинди?
Амалиётнинг 11-тўлқинида Ислом инқилоби посбонлари корпусининг (ИИПК) денгиз ва аэрокосмик бўлинмалари иштирок этган. Зарбалар қуйидаги нуқталарга берилган:
-
Форс кўрфази ҳудуди: АҚШнинг ахборот марказлари ва ҳарбий таъминот омборлари.
-
Беэр-Шева (Исроил жануби): Исроил мудофаа армиясининг (ЦАХАЛ) алоқа саноати комплекси.
-
Стратегик шаҳарлар: Тель-Авивда 20 дан ортиқ нуқта, Ғарбий Қуддус ва Ливан билан чегарадаги Жалила (Галилея) ҳудуди.
IRIB баёноти: «Эрон қуролли кучларининг довюрак ўғлонлари душманнинг барча тўсиқларини парчалаб ташлаб, белгиланган нишонларга аниқ зарбалар берди».
