Эрон илк бор Европа давлати томонга ракета отди
Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили BBC’га берган баёнотида Эрон Кипр томон икки ракета учирганини маълум қилди. Ракеталар нишонга етиб бормаган ва Ўрта ер денгизи ҳудудига тушган. Кипр Европа Иттифоқига аъзо давлат ҳисобланади.
Кипр ҳудудида йирик Британия ҳарбий базаси жойлашган. Жон Хилининг айтишича, Лондон Эрон ракета зарбалари бевосита Кипрни нишонга олмаганига ишонмоқда. Бироқ назоратсиз ва танлаб ажратмасдан амалга оширилаётган бундай ҳужумлар хавф туғдиради, жумладан Эрон билан урушда иштирок этмаётган Буюк Британия фуқаролари учун ҳам.
Хили, шунингдек, Яқин Шарқдаги кескинлашув ортидан Британия ҳудудида террорчилик хавфи даражаси текширилаётганини қўшимча қилди.
