Исроил Мудофаа Армияси (ЦАХАЛ) Эрон Разведка вазирлигининг юқори мартабали раҳбарлари йўқ қилинганини маълум қилди
Таъкидланишича, «Шер наъраси» (Lion’s Roar) операцияси доирасида Исроил ҳарбийлари Эрон Разведка вазирлиги объектларига ҳужум уюштирган. Натижада муассасанинг бир нечта юқори лавозимли ходимлари, жумладан, вазир ўринбосари Сейид Яҳё Ҳамидий ва Жосусликка қарши кураш бўлими бошлиғи Жалол Пур Ҳусайн ҳалок бўлган.
