Ўлдирилган Эрон Олий раҳбари Хоманаийга суиқасд тафсилотлари маълум қилинди
The New York Times хабарига кўра, CIA (АҚШ Марказий Разветка бошқармаси) бир неча ой давомида Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг ҳаракатларини кузатиб, унинг жойлашуви ҳақида аниқ маълумот тўплаган.
28 февраль куни Теҳрон марказида юқори мартабали мулозимлар йиғилиши режалаштирилгани аниқлангач, ҳужум вақти ўзгартирилган.
Операция эрталаб амалга оширилган ва зарбалар шаҳарнинг бир неча нуқтасига бир вақтнинг ўзида берилган.
Эрон давлат агентлиги IRNA маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида икки юқори мартабали ҳарбий – Али Шамхоний ва Муҳаммад Пакпур ҳалок бўлган.
Манбаларга кўра, операция АҚШ ва Исроил разведка ҳамкорлиги ҳамда бир неча ойлик тайёргарлик натижаси бўлган. Оқ уй ва CIA мазкур маълумотларга изоҳ бермаган.
