“Қиёмат бўлса, айрим инсонлар кафанликни пулга сотади.”

“Қиёмат бўлса, айрим инсонлар кафанликни пулга сотади.”

Бразилияга қилган саёҳатидан қайтаётган ўзбекистонлик инстаблогер Зебо Раҳимова авиақатновлар тўхтатилгани сабаб Дубайда қолиб кетди. 22 ёшли блогер ижтимоий тармоқларда вазият юзасидан изоҳ бериб, кузатувчиларини хавотирга тушмасликка чақирди.

Унинг айтишича, дастлаб Дубайда қолиб кетганини ошкор қилишни истамаган.

“Ҳеч кимни хавотирга қўйиш ниятим йўқ эди. Аввалига Дубайда қолиб кетганимни айтгим келмаган эди. Уйга етиб олгач, ‘хавотирга ўрин йўқ, уйимга соғ-саломат етиб келдим’, деган маънода сторис қўймоқчи эдим. Лекин рейслар номаълум муддатга кечиктирилгани сабаб мендан хавотир олиб ёзаётганларга жавоб беришга мажбурман,” — дейди у.

Блогер ҳозирча хавфсиз жойда эканини таъкидлади. Шунга қарамай, у жойлашган меҳмонхона ҳудудида портлаш овозлари эшитилаётганини маълум қилган.

“Тўғри, мен жойлашган меҳмонхонамдан портлаш овозлари эшитилиб турибди. Аммо хавотирга ўрин йўқ,” — дея қўшимча қилган у.

Меҳмонхона нархлари кескин ошган

Зебо Раҳимова турган меҳмонхона нархлари кескин оширилганини ҳам айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, кунлик яшаш нархи икки баробарга кўтарилган.

У вазиятга кескин муносабат билдириб, ижтимоий тармоқларда қуйидаги фикрни ёзиб қолдирди:

“Қиёмат бўлса, айрим инсонлар кафанликни пулга сотади.”

Дўстларингизга ҳам юборинг: