Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши раисига мактуб йўллади. Аммо БМТ дан садо бормикан?

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши раисига мактуб йўллади. Аммо БМТ дан садо бормикан?

Эрон Ислом Республикаси Олий раҳбарининг ўлдирилиши ортидан Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши раисига мактуб йўллади

“Меҳрибон ва Раҳмдил Аллоҳ номи билан

Шу орқали Сизнинг эътиборингизни Америка Қўшма Штатлари ва Исроил режимининг буюк Эрон халқига қарши содир этган навбатдаги даҳшатли ва жиноий ҳаракатига зудлик билан қаратмоқчиман. Бундай хатти-ҳаракатга қатъий жавоб бўлмаслиги нафақат айбдорларни янада журъатлантиради, балки келгуси ўн йилликлар давомида халқаро ҳуқуқий тартиб асосларига тузатиб бўлмас ва доимий зарар етказади.

Эрон Ислом Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши олдиндан ҳеч қандай провокатсиясиз ва асоссиз амалга оширилган янги тажовузкор ҳаракатлар доирасида АҚШ ва Исроил режими БМТнинг мустақил аъзоси бўлган давлатнинг энг олий расмий шахсини – Эрон Ислом Республикаси Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни 2026 йил 28-февраль куни атайлаб нишонга олди. Мазкур қўрқоқ террорчилик ҳаракати БМТ Низомининг 2-моддаси 4-бандини қўпол равишда бузган ҳолда амалга оширилди ва у халқаро ҳуқуқнинг энг асосий тамойилларига – куч ишлатишни тақиқлаш, давлатларнинг суверен тенглиги, давлат раҳбарларининг дахлсизлиги ва иммунитети каби принсипларига бевосита тажовуз ҳисобланади”, дейилган мактубда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: