ШОШИЛИНЧ: Қувайт осмонида АҚШнинг F-15 қирувчи самолёти уриб туширилди!
Бугун Қувайт осмонида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли F-15 қирувчи самолёти уриб туширилди. Араб оммавий ахборот воситаларида ёнаётган самолётнинг қулаши ва икки нафар учувчининг катапульта қилиб, парашютда тушаётгани акс этган даҳшатли видеолавҳалар тарқалди.
⚠️ «Ўзиникилар» зарбаси: Фожиа қандай юз берди?
Исроилнинг КАН телеканали хавфсизлик тизимидаги аноним манбасига таяниб хабар беришича, Қувайтдаги АҚШ ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) батареяси ўз самолётини Эрон ракетаси ёки самолёти деб ўйлаб, хатолик билан уриб туширган.
👊 Ердаги иккинчи хавф: Маҳаллий аҳоли ҳужуми
Учувчилар парашютда соғ-омон ерга қўнишга муваффақ бўлишди, бироқ ерда уларни кутилмаган хавф кутиб турарди. Маҳаллий аҳоли учувчиларни «эронлик босқинчилар» деб ўйлаб, уларга таёқлар билан ҳужум қилишган. Вазият янада аянчли тус олишидан олдин Қувайт хавфсизлик хизмати агентлари етиб келиб, америкалик ҳарбийларни ўз ҳимоясига олган.
🚀 Минтақадаги умумий вазият: «Ракета ёмғири»
АҚШ Марказий қўмондонлиги ва Пентагон ҳозирча ушбу воқеа юзасидан расмий баёнот бергани йўқ. Ушбу инцидент Эроннинг араб қўшниларига қарши бошлаган кенг кўламли ракета ҳужумлари авж олган пайтда юз берди. Сўнгги соатларда Доҳа, Абу-Даби, Дубай, Қувайт ва Баҳрайнда ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар тинмаяпти.
Даҳшатли факт: Айрим маълумотларга кўра, Қувайтда Эрон ракеталаридан бири ҲҲМ қалқонини ёриб ўтиб, АҚШ элчихонаси биносига келиб тушган.
