Франция Форс кўрфази мамлакатлари ва Иорданияни Эрондан ҳимоя қилишга тайёр
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро Париж, агар керак бўлса, Форс кўрфази мамлакатлари ва Иорданияни Эрон ҳужумларидан ҳимоя қилишга тайёр эканлигини айтди.
Бу ҳақда Жан-Ноэль Барро матбуот анжуманида баёнот берди.
«Кеча кечқурун учувчисиз учиш аппарати Кипрдаги Британия базасига ҳужум қилди. Дўст давлатлар – Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Ироқ, Баҳрайн, Қувайт, Уммон ва Иордания – Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ракеталари ва дронлари томонидан атайлаб ҳужумга учради ва ўзлари танламаган урушга тортилди. Франция ўзининг тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва бирдамлигини билдиради», деб таъкидлади у.
Жан-Ноэль Барро Франция ушбу мамлакатларни Эрон ҳужумларидан ҳимоя қилишда иштирок этишга тайёр эканлигини таъкидлади.
