Исроил Теҳрондаги видеокузатув камераларини йиллар давомида назорат қилиб келган

Исроил Теҳрондаги видеокузатув камераларини йиллар давомида назорат қилиб келган

The Financial Times нашрининг ёзишича, Исроил махсус тузилмалари кўп йиллар давомида Теҳроннинг видеокузатув тизимларига кириш имкониятига эга бўлган ва олинган маълумотлардан Эрон олий раҳнамоси ҳамда унинг атрофидаги шахсларнинг ҳаракатланишини кузатиб боришда фойдаланган.

Нашр маълумотларига кўра, бузиб кирилган камералар ёрдамида қўриқчиларнинг ҳаракат йўналишлари, уларнинг келиш ва кетиш вақтлари таҳлил қилинган, шунингдек, хатти-ҳаракатларнинг ўзига хос моделлари шакллантирилган. Таъкидланишича, маълумотлар Эрондан Исроилга шифрланган ҳолда узатилган ва у ерда кейинги ишловдан ўтказилган.

Мақола муаллифларининг қайд этишича, тўпланган маълумотлардан жадваллар тузиш ва заиф нуқталарни баҳолашда фойдаланилган бўлиши мумкин. Манбаларнинг таъкидлашича, бу Эрон олий раҳбариятига қарши кейинги операцияларда муҳим рол ўйнаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: