Жодугар, фоҳиша, алдамчи — тарихда Клеопатра

Жодугар, фоҳиша, алдамчи — тарихда Клеопатра

Миср маликаси Клеопатра VII  ҳақида қўп эшитамиз. Аммо уни тарихий архивлар орқали ўрганишганда, фақат қадимги миш-мишлар ва Рим ташвиқотига дуч келинилади. Уни мизогиник (аёлларга нафрат руҳидаги) мифлардан халос этишнинг ягона йўли бадиий тафаккур эди.

Жодугар, фоҳиша, алдамчи — тарихда Клеопатрачалик обрўсизлантирилган аёллар кам топилади. Уни экзотик ва шаҳвоний тимсол сифатида тасвирлаган қадимги манбалардаги менсинимаслик туйғуси унинг меросига путур етказди. Бироқ, қувонарлиси шундаки, унинг исми ўзи ҳақида ёзган ўша эркакларнинг исмидан кўра машҳурроқ бўлиб қолди. 10 ёшли боладан Плутарх ким деб сўрасангиз — у пешонасини тириштиради, аммо Клеопатра ҳақида сўрасангиз, билади.

Клеопатра нафақат ҳукмдор, балки олим ҳам бўлган. У камида саккизта тилда сўзлашган, алкимё ва тиббиётга қизиққан. Кейинги давр матнлари унинг шахсий тадқиқотларини нашр этганига ишора қилади. Клеопатра ҳақидаги мифларни тарих қаъридан излаш унинг ҳаётини қайта тиклашга ундаган. «Миф»! чунки унинг мероси шеърият, драма, фильмлар ва видеоўйинлар орқали бизга етиб келган. Унинг қиссаси тарих ўргатган чегаралардан чиқиб кетган. Элизабет Тейлорнинг уни ўта шаҳвоний талқинда гавдалантириши, меҳмонлар кўнглини олиш учун сиркага қимматбаҳо дурларни ивитиб ичадиган сеҳргар аёл ҳақидаги мифни янада мустаҳкамлади.

Бироқ, Клеопатра ҳақида кўпроқ ўрганганилган сари, биз аслида ҳеч нарса билмаслигимизни англаймиз. Унинг даврига оид бирламчи манбалар деярли йўқ. Ҳатто Антоний ва Цезар ҳаётини йилнома қилган Плутарх ҳам ўз асарларини Клеопатра ўлимидан 100 йилдан кўпроқ вақт ўтиб ёзган. Светоний, Аппиан ва Дион ҳам унинг вафотидан кейин ёзишган. Уларнинг Римлик ва эркак бўлганликлари Клеопатранинг заковати ва стратегик қобилиятини тан олишдан кўра, уни қоралаш учун етарли асос эди. Мизогиния уларнинг энг кучли қуроли эди. Уни Цезар ёки Антонийнинг муҳаббатига лойиқ аёл деб тан олишдан кўра, шунчаки «meretrix regina» (фоҳиша малика) деб тамғалаш осонроқ эди.

Клеопатра Рим дунёсининг акси эди: ҳашаматли, нафис ва эркин. Ҳатто бир аср ўтиб Катта Плиний томонидан айтилган «эритилган дур» ҳақидаги ҳикоя ҳам Миср ҳашаматидан кўра Рим оммасининг «маънавий устунлигини» улуғлашга хизмат қилган.

Юнон ва Рим дунёсидан ташқарида манбалар жуда кам эди. Унинг кўп маданиятли ҳаётига мураккаблик қўшиш учун уни обрўсизлантиришга уринган эркаклар нигоҳидан ташқарига қараш керак.

Дўстларингизга ҳам юборинг: