АҚШ яна бир давлатда «ҳарбий операция» бошлади!.. Трамп конгрессдан рухсат сўрадими?! Сўрамадими?! Жавоб бероладими?! (Видео)

АҚШ яна бир давлатда «ҳарбий операция» бошлади!.. Трамп конгрессдан рухсат сўрадими?! Сўрамадими?! Жавоб бероладими?! (Видео)

Америка Қўшма Штатлари Жанубий қўмондонлиги (SOUTHCOM) Эквадор ҳудудида ҳарбий операция бошланганини расман эълон қилди. Расмий баёнотга кўра, АҚШ Қуролли кучлари Эдор мунтазам армияси билан ҳамкорликда мамлакат ичкарисида фаолият юритаётган йирик наркокартелларни йўқ қилишга қаратилган стратегик амалиётга киришган.

Ушбу қўшма тадбир минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка чек қўйиш мақсадини кўзлайди. Жанубий қўмондонлик ушбу операция Эквадор ҳукуматининг қонуний тартибни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун зарур ресурслар ва ҳарбий тажриба билан таъминланишини таъкидлаган.

Ҳозирча, АҚШ президенти навбатдаги кутилмаган қарорини конгрессни иштироки билан  қабул қилган, қилмаганлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Аммо бунинг ҳам гарчи кичик эсада жавобгарлиги бор қадам!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: