АҚШ яна битта «ишкал»га бошини суқди!..
АҚШ армияси ва Эквадор Қуролли кучлари мамлакат ҳудудида «террорчи деб тан олинган ташкилотларга» қарши қўшма операция бошлади. Бу ҳақда 4 март куни АҚШ Қуролли кучларининг Жанубий қўмондонлиги (SOUTHCOM) ўзининг X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Хабарда аниқлик киритилишича, Вашингтон ва Кито наркотерроризмга қарши курашда қатъий чоралар кўрмоқда.
«Эквадор Қуролли кучлари ва АҚШ Эквадор ҳудудида террорчи деб тан олинган ташкилотларга қарши фаол амалиётларни бошлади», — дейилади расмий баёнотда.
