Энди, бир камимиз сенларни қуроллатириш қолганди! Жонга тегиб кетдинглар! Керак бўлса аравангни ўзинг торт!..

Энди, бир камимиз сенларни қуроллатириш қолганди! Жонга тегиб кетдинглар! Керак бўлса аравангни ўзинг торт!..

ВАШИНГТОН. АҚШ Мудофаа вазири (Пентагон раҳбари) Пит Хегсет Эронга қарши қуруқликдаги ҳарбий амалиётда иштирок этиши учун курд мухолифатини қуроллантириш режалари ҳақидаги ОАВ хабарларини тасдиқлашдан бош тортди.

«Мен фақат шуни айта оламанки, бизнинг мақсадларимиз бирор-бир алоҳида гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ёки таъминлаш билан боғлиқ эмас. Биз бошқа томонлар нима билан шуғулланаётганини биламиз, аммо бизнинг устувор йўналишларимиз бошқа текисликда ётади», — деди Хегсет Пентагондаги матбуот брифингида ОАВнинг тегишли хабарларини тасдиқлаш сўровига жавобан.

Бундан аввал чоршанба куни CNN телеканали исми ошкор этилмаган мулозимга таяниб, яқин кунларда Эрон ғарбидаги қуруқликдаги амалиётда Эрон курд мухолифати кучлари иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Телеканалнинг таъкидлашича, МРБ (ЦРУ) Эронда халқ қўзғолонини авж олдириш мақсадида курд кучларини қуроллантириш устида ишлаётган эмиш.

Дўстларингизга ҳам юборинг: