Эрон, Исроилни арзанда қимматбаҳо дронини арзон ракетаси билан уриб туширди!.. (видео)
Демак, ҳамма жойда ҳам нархни баландлиги ютиб кетавермайди. Гап қўлингдаги қуролни қандай ишлатишингда. Агар ақл билан ишлатсанг, у сени душмангдан ҳимоя қилади. Бўлмаса, бор сарфлаган пулинга куйиб қолаверасан… Уруш баттар шиддатли тус олмоқда. Ҳар икки (балки уч) томон ҳам бир бири билан ракеталар алмашминишда давом этишаяпди. Ҳа, Эрон томондан қурбонлар кўп. Ва буларнинг асосий қисмини тинч аҳоли вакиллари ташкил қилади. Аммо гарчи Исроил томони ўзининг қанча йўқотишларга учраганини тиш-тирноғи билан яшириб келаётган эсада, уларнинг ҳам йўқотишлари жуда салмоқли. Ахир бир тасаввур қилинг юзтадан йигирмата ана боринг-ки, бешта ракета нишонга бориб тегса оз мунча талофат етказадими?!
