Эроннинг энг махфий ва қўрқинчли бўлинмаси раҳбари хоинликда айбланмоқда!
«Gazetaexpress» нашрининг тасдиқланмаган маълумотларига кўра, Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИИМК) таркибидаги махсус «Қудс» бўлинмаси қўмондони Исмоил Қоони ҳибсга олинган. Дастлабки тахминларга кўра, у Исроилнинг «Моссад» разведка хизмати фойдасига жосуслик қилганликда гумонланмоқда.
Маълумотларда таъкидланишича, қўлга олиш амалиёти ИИИМК вакиллари томонидан амалга оширилган. Ҳозирда Эрон расмий доиралари ушбу хабар юзасидан ҳеч қандай баёнот бергани йўқ. Агар ушбу маълумот ўз тасдиғини топса, бу Эроннинг олий ҳарбий раҳбариятидаги энг йирик ички инқироз ва хавфсизлик тизимидаги жиддий заифлик сифатида баҳоланиши мумкин.
