Исроил Теҳроннинг Меҳробод аэропортига ҳаво ҳужуми уюштирди
Теҳрондаги Меҳробод аэропортига ҳаво ҳужуми уюштирилди.
Бу ҳақда Яқин Шарқ оммавий ахборот воситалари хабар беришди.
Таъкидланишича, Исроил мудофаа кучлари илгари Эрон пойтахтидаги нишонларга кенг кўламли ҳаво ҳужумлари уюштирилишини эълон қилиб, аҳолини эвакуация қилишга чақирган.
