Масуд Пезешкиан Яқин Шарқ етакчиларига мурожаат йўллади

Масуд Пезешкиан Яқин Шарқ етакчиларига мурожаат йўллади

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан зарбалардан сўнг Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди.

«Ҳурматли дўст ва қўшни давлатлар етакчилари, биз сиз билан биргаликда дипломатия ёрдамида урушдан қочишга ҳаракат қилдик, бироқ Америка-сионист ҳарбий агрессияси бизга ўзимизни ҳимоя қилишдан ўзга чора қолдирмади», — дейилади президентнинг X ижтимоий тармоғидаги баёнотида.

Пезешкиан Эрон Яқин Шарқ давлатларининг суверенитетини ҳурмат қилишини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Теҳрон ҳали ҳам минтақадаги тинчлик минтақа мамлакатлари томонидан таъминланиши керак, деб ҳисоблайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: