Нетаньяху асли пешонаси шўр бўлиб дунёга келган экан!..
Ишонваеринг гапим рост! Биласизми нега?.. Мана уруш бўлаяпди. Агар у ҳозир тўхтаса, шу заҳоти бутун Исроил халқи кўчаларга қалқиб чиқишади. Ва табийки у истефога чиқарилади. Сайлов ўтказилади ва яна аниқ-ки, ютқазади. Сабаби, ҳозир исроилликларнинг етмиш беш фоизини уни одам ўрнида кўрмайди. Унга ишонмайди. Қолган йигирма фоиз аҳоли: булар сионистлар, миллатчилар. Агар ҳозир уруш тўхтайдиган бўлса, уларга ҳам Нетаняхуни кераги йўқ. Шу боисдан у урушни мумкин қадар чўзишга ҳаракат қилаяпди. Бироқ бунинг ҳам катта минус томони бор. Бу бевосита АҚШ билан боғлиқ. Чунки АҚШда Трампнинг тақдири қил устида турибди. Биринчидан у конгрессни рухсатисиз уруш бошлаб юборган. Бунинг учун, демократлар унинг устига истаганларича қора мой сепишмоқда. Камига ўзининг партияси ҳисобланмиш республикачилардан ҳам иккитаси Трампга қарши. Мабодо уруш чўзиладиган бўлса, АҚШ харажатлари тасаввур қилмайдиган даражда катта бўлиб кетади. Бунисини энди халқ ҳам кўтармайди. Шундай экан, Трампга урушнинг эртароқ тугагани маъқул. Эртароқ тугаши эса Нетаняхуга тўғри келмайди. Агар Нетаняху билан Трампни бир торози палаларига қўйишса, Трампнинг юки бироз оғир келади… Шундай экан, шўрпешона Нетаняху икки ўт ўртасида қолган!.. Ҳозир унинг Майамида кайфу сафо қилиб юрган ўғли ва хотинининг ҳам ишкаллари чиқиб турибди. Хуллас, Нетаяху бечора холига тушиб қолган. Еб-ичиши у ёда турсин, олаётган нафаси ҳам ўзига татимаяпди!.. Нима дейсиз? “Баттар бўлсин?!” Майли шунақа бўла қолсин. Аслида у бундан ортиғига лойиқ!..
