У аввал болани, кейин эй-й бор-э, деб уни онасини ҳам «ясаб» ташлади!..(Видео)
Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 25-сонли умумтаълим мактаби яқинида фуқаро томонидан вояга етмаган мактаб ўқувчиси ва унинг онасига нисбатан жисмоний куч ишлатиш ҳолати қайд этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, низо вояга етмаган болалар ўртасидаги келишмовчилик замирида келиб чиққан.
Воқеа жойида вояга етмаган 5-синф ўқувчисига тан жароҳати етказилган. Шунингдек, фарзандини ҳимоя қилишга уринган аёлга нисбатан ҳам ҳужум уюштирилган. Мазкур ҳолат бўйича ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари айбдор шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарлик масаласини ҳал қилиш чораларини кўрмоқда. Ушбу ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди.
