Уруш атайин уюштирилган!..

Уруш атайин уюштирилган!..

Хабарингиз бор, бундан ўн кунча муқаддам Эпиштейин масаласи дунё матбуотида роса шов-шув бўлди. Уни эшитган ҳам эшитди. Эшитмаган ҳам эшитди. Ўзларини элитаман, деб кўксиларига уриб ғўддайиб юрганларнинг бари бирдан шарманда бўлишди. Бошлари эгилиб қолди. Шундан сўнг Покистон Афғонистон уруши бошланди. Икки томон роса қирқ пичоқ бўлишиб, обдон бир бирларини қиришди. Эртаси куни эса бирдан унданда катта ваҳима қўзғаб, Исроил Эрон уруши бошланиб кетди. Ҳозир айнан мана шу уруш тафсулотлари билан бутун дунё оввора-ю, сарсон… У ёқда Эпштейин масаласи эсдан чиқиб кетди. Сиёсий элитанинг лидерлари бирдан оппоқ бўлиб қолишди. Пуллари миллардан ошиб кетганлар оппоқ бўлиб қолишди, казо-казолар оппоқ бўлиб қолишди. Энди улар билан бировнинг иши йўқ. Энди улар Эпиштейиннинг оролида қандай расво ишларни қилган бўлишса бари секин-секин унутилиб кетаяпди. Қозон ёппилди…

Ана шу қозоннинг ёпилиши учун бу ёқда минглаб одамлар қурбон бўлишаяпди… 

Бу фикрларни ҳозирда дунёнинг ақлли одамиман дейдиганлар билдиришаяпди… Бунчалик арзон ва бунчалик қиммат бу дунё!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: