20 ёшли қиз уйининг молхонасида осилган ҳолатда топилди
Қирғизистонда 20 ёшли қиз уйининг молхонасида осилган ҳолатда топилди. Хабарларда айтилишича, у 1 йил олдин турмушга чиққан ва ҳомиладор бўлган. Ижтимоий тармоқларда қиз ўлимидан олдин эри тинимсиз калтаклагани боис онасидан олиб кетишини сўраган.
Она бу хабарни олгач 3 соатдан сўнг қизининг уйига борганида одамлар тўпланиб турганини кўрган. Унга қизининг ўлими ҳақида хабар беришган.
Қизнинг қариндошлари унинг ўз жонига қасд қилиши шубҳали эканлигини айтиб, қиз доимий равишда калтакланганини таъкидлаган. Унинг акаси баъзи қишлоқ оқсоқоллари ишни томонларни яраштириш орқали ёпишга ҳаракат қилаётганини айтган.
