АЛЛОҲ МЕНИ МУСУЛМОН ҚИЛМАГАНИНИНГ САБАБИ БОР…

АЛЛОҲ МЕНИ МУСУЛМОН ҚИЛМАГАНИНИНГ САБАБИ БОР…

Дунё шоу-бизнесидаги энг жанжалкаш ва очиқ-сочиқ юлдузлардан бири бўлган реп ижрочиси Карди Би навбатдаги баёноти билан ижтимоий тармоқларни ларзага келтирди. Бу галги «қурбонлар» — Рамазон ойида рўза тутаётган мусулмонлар бўлди.

Ҳамиша ўз тилини тия олмаслиги билан танилган юлдуз, Ислом динидаги энг муқаддас амаллардан бири — рўза тутиш ҳақида гапирар экан, ўзининг заифлигини тан олди.
«Ҳозир Рамазон рўзасини тутаётган мусулмонларга айтар гапим бор: Аллоҳ мени мусулмон қилиб яратмаганининг сабабини билган. Агар мен уйғонганимдан кейин уч соат давомида овқат емасам, бошим айланиб, қулоғимга ҳар хил овозлар (ғойибдан садолар) кела бошлайди. Мусулмон бўлиш учун менда куч-қувват етарли эмас!» — дейди Карди Би ўз мухлисларига.

Дарҳақиқат, бир томонда кун бўйи еб-ичишдан тийилиб, нафсини жиловлайдиган миллионлаб мусулмонлар, иккинчи томонда эса — «уч соат овқат емасам, жинни бўлиб қоламан» деб бонг ураётган Карди Би.

Кўриниб турибдики, шоу-бизнеснинг «маликаси» фақатгина қимматбаҳо тақинчоқлар ва очиқ кийимлар борасида «кучли», ирода масаласида эса… хулоса ўзингиздан!

Дўстларингизга ҳам юборинг: