Оиша Қаддафийнинг (Муаммар Қаддафийнинг қизи) Эрон халқига йўллаган мактуби

Оиша Қаддафийнинг (Муаммар Қаддафийнинг қизи) Эрон халқига йўллаган мактуби

Ғурурли ва бўкилмас Эрон халқи! Сизни огоҳлантираман! Ғарб империалистларининг ширин сўзлари ва шиорларига ишонманг. Бу ўша одамларки, улар отамга: «Агар ядровий ва ракета дастурларингизни тўхтатсангиз, дунё эшиклари сиз учун очилади», дейишганди.

Отам мулоқотга бўлган ишонч ва хайрихоҳлик билан ярашув эшикларини очди… лекин биз НАТО бомбардимонлари Ливияни қандай қилиб култепа ва қон денгизига айлантирганини, халқимизни қандай қилиб қуллик ва қашшоқликка маҳкум этганини кўрдик. Эронлик биродарлар!

Сизнинг санкцияларга, ОАВ ёлғонларига ва иқтисодий ҳужумларга қарши кўрсатаётган қаршилигингиз, ғурурингиз ва қатъиятингиз — миллатингизнинг ҳаёти ва шаъни белгисидир. Империалистлар билан «ярашиш» орқали фақат вайронгарчилик, бўлиниш ва азоб-уқубатларга эришиш мумкин.

Бўри билан музокара қилиш қўйни қутқармайди, бу фақат бўрининг навбатдаги зиёфати вақтини белгилайди, холос.

Биз қаршилик кўрсатган давлатлар — Куба, Венесуэла, Шимолий Корея ва Фаластин — ўз тарихини шараф билан ёзганини кўрдик. Бош эгганлар эса кул ичида ғойиб бўлдилар.

Меҳр ва бирдамлик билан, Оиша Қаддафий

Дўстларингизга ҳам юборинг: