Озорбойжон Эронга нима гуноҳ қилди?!
Бугун Озарбайжоннинг Нахичиван худудига Эрон тарафидан дрон келиб тушгани хабар берилди. Дрон Нахичиван аэропорти ёнига келиб тушган ва жиддий моддий зарарлар етказган. Икки киши яралангани ҳақида ҳам айтилди. Шу сабаб, Озарбайжон Президенти Илхом Алиев “Эрон тушунтириш бериши керак, кечирим сўраши керак!” деган, ва хужумни “террористик акт” дея баҳолаган.
*
Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Козим Ғариб-ободий “Эрон қўшни давлатларга хужум қилмайди, фақат АҚШнинг ҳарбий базалари бор қўшни давлатларга хужум қилади холос” дея, Озарбайжонга бўлган хужумни рад этган. Ҳатто, вазир ўринбосари бу инцидентни ҳалқаро текширув қилишга чақирган. Бу – жиддий баёнот!
Хўш, нима бўлган бўлиши мумкин? Иккита қарама-қарши версияни олдинга суриш мумкин.
*
Биринчиси – бу учинчи давлатларнинг провокацияси. Чунки, Эрон ва Озарбайжоннинг алоқалари ҳар доим совуқ бўлган, Озарбайжон Исроилга яқин, Эрон эса узоқ йиллар Арманистонни ўзига дўст кўриб келган. Шундай бўлсада, бу икки давлат бевосита тўқнашувларни истамайди, билвосита ҳам урушмаган. Эрон тарафидан отилган дрон эса, учинчи томоннинг провоцацияси бўлиб, бу икки қўшнини тўқнаштиришга қаратилган бўлиши мумкин. Эрон катта давлат, уни ҳудудидан дрон учириш қийин иш эмас. Бу ишни провокатор курдлар ҳам жуда эплай олади.
*
Иккинчи версия – Эрон онгли равишда Озарбайжонга психологик босим қилиш мақсадида, чекланган дрон хужумини амалга ошириб, бу билан: 1)урушда Исроил тарафига ўтма, ўтсанг афсус қиласан; 2)АҚШ ва Исроилга ҳаттоки яширинча ёрдам берсанг ҳам – кейинги сафар массив ҳужум қиламиз, деган маънода сигнал бераётган бўлиши мумкин. Бунда “Бу бизни дрон эмас, керак бўлса, ҳалқаро текширув қилинг!” дейиш – конфронтацияни расмийлаштиришдан кўра, “бу сафар кўриб кўрмасликка ол, тушунсанг бўлди!” деган маънони англатиши мумкин.
