Тезкор хабар: Эрон Исроилга қарши янги ракета ҳужумларини бошлади
Эрон ракета зарбаларининг янги тўлқинини бошлади, деб хабар бермоқда «IRIB» давлат телерадиокомпанияси.
«Эрондан ракета учиришнинг янги тўлқини бошланди», — дейилади нашр хабарида.
Қайд этилишича, Тель-Авив ва Исроилнинг марказий ҳудудларида ҳаво ҳужумидан мудофаа сиреналари янграмоқда.
