Яқин Шарқ олов ичида! Эрон ва минтақадаги вазият кескинлашмоқда: Бугун тунда ўрушда нималар бўлди?

Яқин Шарқ олов ичида! Эрон ва минтақадаги вазият кескинлашмоқда: Бугун тунда ўрушда нималар бўлди?

Яқин Шарқ минтақасида вазият ўта критик нуқтага етди. Исроил ва АҚШнинг Эрондаги стратегик объектларга ҳужумлари фонида минтақавий тўқнашувлар кўлами кенгаймоқда.

Эрон давлат телевидениеси Теҳрон Исроил йўналишида навбатдаги ракеталар занжирини учирганини маълум қилди. Ўз навбатида, Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Байрутнинг Даахия туманидаги бинога зарба берди.

Қум шаҳридаги Экспертлар кенгаши биносига берилган зарба натижасида уч ходим ҳалок бўлди. АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет бинодаги барча мужтаҳидлар йўқ қилинганини даъво қилмоқда.

Бабиль вилоятида «Катаиб Хезболла» қўмондони Абу Хасан аль-Фариджи дрон ҳужуми натижасида йўқ қилинди.

Букан шаҳри мэрияси ва маъмурияти бинолари ракета зарбаларидан сўнг бутунлай вайрон бўлган, қурбонлар бор. Сенендедж шаҳридаги телемарказ биноси ҳам нишонга олинди.

АҚШ ва Иттифоқчилар позицияси

АҚШ Марказий қўмондонлиги операциянинг илк 100 соати акс этган видеони эълон қилди. NYT нашрининг ёзишича, Эроннинг арзон дронлари ($20-50 минг) АҚШнинг қимматбаҳо Patriot ракеталарини ($3 млн) иқтисодий жиҳатдан қийин аҳволга солмоқда. Харажатлар нисбати 1 га 70 ни ташкил этиши мумкин.

НАТО Бош котиби Эронга берилаётган зарбалар Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига ҳам таъсир қилишини, чунки Теҳроннинг «Шаҳед» дронларини экспорт қилиш имконияти чекланишини таъкидлади.

Доҳадаги АҚШ базасида ва Саудиядаги ҳарбий-денгиз базасида портлашлар қайд этилди. Ар-Риёд осмонида 3 та ракета уриб туширилди. Танкерда портлаш юз берди, натижада кема сувга тўла бошлади ва нефть сизиб чиқиши кузатилди. Қурбонлар йўқ. Эронлик консерватор Мустафа Пурмохаммади давлат телеканали орқали мамлакатда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини баён қилди. Эрон Курдистони демократик партияси етакчиси Мустафа Хижри Эронга қарши «муқаддас уруш» бошланганини эълон қилди. Ироқ Курдистонида эса ким Ирон тарафида-ю, ким қарши экани борасида мавҳумлик юзага келган.

Вазият тезкорлик билан ўзгариб бормоқда. Биз воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Дўстларингизга ҳам юборинг: