Диққат! Энди Туркияда ҳам ўзимизни карталарни ишлатиш мумкин
Туркияда HUMO карталари орқали тўлов қилиш мумкин бўлади!
Ўзбекистоннинг миллий тўлов тизими HUMO ва Туркиянинг маҳаллий карта тизими TROY Туркияда карта орқали тўловлар соҳасида ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Бу келгусида HUMO карта эгалари Туркиядаги POS-терминалларда ҳеч қандай қийинчиликсиз, ўз карталаридан одатий тарзда фойдаланишлари мумкинлигини англатади.
Ҳозирча янгилик қачон бўлиши аниқ эмас, барча техник ишлар йил охиригача тугаши кутилмоқда.
Кейинги босқичларда Туркиядаги банкоматлардан нақд пул ечиш хизматини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.
