Фавқулодда хабар: Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда

Фавқулодда хабар: Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 9–12 март кунлари мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Прогнозларга кўра, 9–11 март кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади — ёмғир ёғиши ва баъзи жойларда қорга айланиши мумкин.

10–12 март кунлари ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайиб, кечаси -10°C, кундузи эса -3°C совуқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Фуқароларга мавсумга мос равишда иссиқ кийиниш ҳамда йўлларда ҳаракатланишда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш тавсия этилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: