Муниса Ризаева: «Жангу жадал қизғин тус олган бир пайт эди!..» (видео)
Воқеалар даҳшат билан ривожланаётган эди. Бирдан ва кутилмаганда биз яшаётган уйга ракета қулаб тушди!.. Мен, болам, эрим ва нянкам бор эди!..
Мен эримга махсус рация орқали қўнғироқ қилдим.
— Бўри, бўри, мен тулкиман! Алоқага чиқ!..
У эса алоқага чиқмайди. Ҳамма ёқда гумбирлашлар давом этар эди. Эрим эса!..
— Бўри! Бўри! — дея қайтадан бақирдим, унинг кодини айтиб.
Шунда ундан жавоб келди.
— Нима дейсан, Тулки?!
Билдим, овози титраяпди. Ҳа, вазият биз ўйлгандандан қалтис эди…
Мунис, қўй шунақанги ваҳимали гапларингни! Ундан кўра, бир оғизгина, бизни Аллоҳ сақлаб қолди. Биз шунчаки, кераксиз пайти кераксиз жойда бўлиб қолдик, де… «Биз қандай тирик қолдик!!!» десан ваҳима билан!..
