Шўринг қурғур араблар, ҳамма нарсага кўндаланг бўлиб қолишди!..

Шўринг қурғур араблар, ҳамма нарсага кўндаланг бўлиб қолишди!..

ТЕҲРОН. Эрон ҳарбийлари АҚШнинг БАА ва Қувайтдаги иккита авиабазасига зарбалар берди. Улардан бирида ангарлар йўқ қилинган, иккинчисида эса учиш-қўниш йўлакларига шикаст етказилган. Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) маълум қилди.

Шу тариқа, ИИМК Исроил ва АҚШга қарши олиб борилаётган «Содиқ ваъда — 4» операциясининг 22-босқичи мақсадларига изоҳ берди. Эрон томони ушбу зарбалар тўлқинини мамлакат жанубидаги мактабга берилган зарба оқибатида ҳалок бўлганлар учун қасд олиш деб атади.

«Минтақадаги Америка террорчиларининг «Ал-Дафра» (БАА) авиабазаси нишонга олинди. Операция давомида ушбу базанинг илғор эрта огоҳлантирувчи радари йўқ қилинишидан ташқари, MQ-9 дронлари ва U-2 разведка самолётлари тўхтаб туриши ҳамда таъмирланиши учун мўлжалланган ангарлар ҳам вайрон қилинди ва улар ҳалигача ёнмоқда», — дейилади «Fars» агентлиги келтирган баёнотда.

Шунингдек, ИИМК Қувайтдаги «Али ас-Салом» базасига ҳам зарбалар берилганини маълум қилиб, авиабазанинг радиолокация станцияси (РЛС), ёқилғи омборлари ҳамда иккита учиш-қўниш йўлаги йўқ қилинганини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: