«Ухламайди ва ҳеч кимни ухлагани қўймайди».

«Ухламайди ва ҳеч кимни ухлагани қўймайди».

Албатта, унинг иши ажибдир.
Бу Ухуд кунида мусулмонларни енгган ва қолган жангларда ислом душманларини енгган кишидир!
Келинг, унинг қиссасини бошланишидан келтирайлик. Ва лекин қайси бошланишидан?
Албатта, унинг ўзи ўз ҳаёти бошланишини тан олмайди, магарам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилиб қўл узатган ўша кунни тан олади.
Ва агар кучи етганда ўз умри ва ҳаётидан ўша кундан илгариги йиллар-кунларни ўчирар эди.
Холид ғалабага эришиш йўли бир нарсада деб билар эди.
У Соботдир !
Ва яна шуни билар эдики, албатта, икки ё уч кишининг лашкар ичида беқарорлиги бутун душман лашкари қодир бўлмаган нарсаларни тарқатишлиги мумкин
Бу сабабдан қуролини ташлаб орқа ўгириб қочган кишига нисбатан муросасиз тўсувчи эди.
Шу жангда − айни бу ямлук жангида − лашкар ўз ўрнини олганидан кейин мусулмон аёлларни чақирди ва биринчи маротаба уларнинг қўлига қилич берди ва уларга ҳар бир томондан мусулмон сафларини орқасига туришга буюрди ва уларга айтди: «Ким орқа ўгириб қочса, бас, уни ўлдиринглар».
Ва бу етук тадбир ўз вазифасини юксак даражада оқлади!
Ўлим олди изтироби:
«Дарҳақиқат, фалон ва фалон жангда қатнашдим, жасадимда бир ўрин йўқки, унда қилич зарбаси ёки қилич суқилиши ёки ўқ тегиш жароҳати бўлмаса.
Энди эса тўшагимда, истагимга қарамай, туя ўлгандек ўлмоқдаман».
Ҳа, унинг азалий орзуси шаҳидлик эди!
У бор бисотини Умар ибн Хаттобга васият қилиб қолдирди.
Унинг қолдирган мероси оти ва қурол аслаҳаси ҳамда бўрки (унинг ичида расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соч толалари бор эди) .
Ва охирида қаҳрамоннинг жасади ўз ҳовлисидан дўстлари елкасида кўтарилган ҳолда чиқди. Ва уни сафарга чиқувчи қаҳрамоннинг онаси уларга азм ялтирашлиги ғамгинлик пардасига аралашган икки кўзи билан кузатди ва видолашиб айтди:«Сен қавмнинг миллионидан яхшиси. Сен болаларини ҳимоя қилган арслондан ҳам шижоатлисан. Бас, сен тоғлар орасидан тўлиб оқаётган селдан ҳам саховатлисан.
Бу сўзни Умар эшитиб қалбининг уриши тезлашди, кўз ёшининг отилиши кучайди.
Ва айтди: «Онаси рост айтди. Аллоҳга қасамки, албатта, у ҳақиқатдан шундай эди».
Манба: Холид Муҳаммад Холиднинг «Рижалун ҳавлар-Расул» китобидан.
Қўшимча маълумотлар: Дастлаб исломга қарши курашган Холид ибн Валид мусулмонлар жамоаси учун муваффақиятсиз тугаган Уҳуд жангида алоҳида хизмат кўрсатган. Бироқ, исломни қабул қилиб мусулмонларнинг энг жасур саркардаларидан бирига айланган. Сурия (Шом)даги Муъта жангидан сўнг у “Сайфуллоҳ“ (“Аллоҳнинг қиличи“) фахрий номини олган. Пайғамбаримиз вафотларидан кейин сохта пайғамбар Мусайлима издошларини шафқатсиз жазолаган, 633-йили Қодисия жангида форсларни енгган, 635-йили Дамашқни эгаллаган, 636-йили Византия императори Хераклий (Ираклий) қўшинларини Ярмук жангида енгиб, Фаластин ва Сурия (Шом)ни забт қилган. Хумс шаҳрида вафот этган.
           Умида Абдуқодирова
Дўстларингизга ҳам юборинг: