Эрон ғирром эмас, у бўйнига олди!..

Эрон ғирром эмас, у бўйнига олди!..

ТЕҲРОН. Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК, мамлакат қуролли кучларининг бир қисми) АҚШ ва Исроил объектларига нисбатан янги зарбалар тўлқинини амалга оширганини тасдиқлади.

«Америка-сионист душманнинг ҳарбий марказлари ва ҳарбий ёрдам кўрсатиш нуқталарига қарши ракеталар ҳамда учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) қўлланган ҳолда ўтказилган комбинациялашган амалиёт давомида «Содиқ ваъда — 4» операциясининг 25-босқичи амалга оширилди», — дейилади ИИМКнинг Эрон давлат телерадиокомпанияси томонидан келтирилган баёнотида.

Эрон ҳарбийларининг таъкидлашича, ҳужум давомида «Эмад» баллистик ракеталари, шунингдек, «Фаттаҳ» гипертовушли ракеталари учирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: