Ҳаккаламаган-дукалламаган иши қолмади! Аммо тўй чиқмаяпдида!!! (видео)
Энди, унинг қилмаган иши қолмади. Битта оилада нечта одам яшаса ҳаммасини ролини бажарди. Куёв бўлди, келин бўлди, қайнота бўлди, қайнона бўлди, овсин бўлди, қўшни бўлди… бўлди… Ҳаммасини сал-пал боплади, ҳатто. Ана энди у қўшиқчиликка ўтди. Ўзи бошида ишни қўшиқдан бошлаган эди. Эсингиздами, у пайтларида бу ҳали муштдайгина эди. Шу муштдайлигидан телевезорга чиқиб олганди… Кейин каттаргач, негадир бирдан блогер бўлгиси келиб қолди. Бир нима, бир нималарни тасвирга ҳам олди. Бироқ ундан унчалик даромад бўлмади, шекелли эски касбига қайта бошлади. Майли, хайрли бўлсин. Казо-казолар тўйларига фолон минг долларга чақиришсин.!..
