Исроил армияси Теҳрондаги ИИҚК ҳаво кучлари қўмондонлик марказига зарба берди
Исроил Мудофаа Кучлари Теҳрондаги Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ИИҚК) Ҳарбий-ҳаво кучларининг асосий қўмондонлик марказига зарба берди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати эълон қилди.
«Кечқурун қўмондонлик маркази Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Теҳронга амалга оширилган бир қатор ҳаво ҳужумлари пайтида зарба олди», дейилади баёнотда.
Исроил армияси маълумотларига кўра, қўмондонлик маркази ИИҚК Ҳаво мудофааси бўлинмасига хизмат қилган, унинг вазифаси «ҳаво кузатувини амалга ошириш ва Эрон ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишдир».
Исроил ҳарбийларининг маълумотларига кўра, зарбалар Эрон ҳаво мудофааси тизимлари, штаб-квартиралари, логистика омборлари ва қўмондонлик маркази яқинидаги бошқа биноларга қаратилган.
Бундан ташқари, бир қатор зарбалар доирасида Исроил ИИҚКнинг «Қудс» кучлари учун қурол омбори жойлашган баллистик ракета ишлаб чиқариш ва учириш иншоотига зарба берди.
