Исроил вазирининг ўғли Ливан чегарасида яраланди

Исроил вазирининг ўғли Ливан чегарасида яраланди

Исроил Молия вазири Бецалель Смотричнинг ўғли Ливан билан чегарадош ҳудудларда кечаётган ҳарбий тўқнашувлар давомида жароҳат олди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, вазирнинг ўғли енгил жароҳатланган ва ҳозирда унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф таҳдид солмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, ўта ўнг қанотдаги «Диний сионизм» партияси етакчиси бўлган Бецалель Смотрич яқиндагина Ливан чегарасига ташриф буюрган эди. У ўз баёнотида «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи жойлашган Байрутнинг Дахия мавзесини кескин огоҳлантириб, уни Ғазо секторидаги вайрон қилинган Хон Юнус шаҳри тақдири кутаётганини таъкидлаган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: