Исроилда Нетаньяхунинг хотинчаси Сарага нисбатан жиноят иши қўзғатилди!..

Исроилда Нетаньяхунинг хотинчаси Сарага нисбатан жиноят иши қўзғатилди!..

 У турмуш ўртоғи, Бош вазир Беньямин Нетаньяхуга қарши очилган коррупция иши доирасида гувоҳларни қўрқитиш ва терговга аралашишда айбланмоқда.

Давлат прокуратураси Сара Нетаньяхуга нисбатан жиноят иши очилганини тасдиқлади. Терговни Исроил полицияси ва Давлат прокуратурасининг кибержиноятларга қарши курашиш бўлими олиб бормоқда. Бу ҳақда Times of Israel нашри расман хабар берди.

У эрининг иши бўйича асосий гувоҳларга қарши кампаниялар ташкил қилиш ва суд жараёнига аралашишда гумон қилинмоқда. Тергов **»12-канал»**даги репортаждан сўнг бошланган. Журналистик суриштирув маълумотларига кўра, Сара Нетаньяху гўёки эрининг собиқ ёрдамчисидан Беньямин Нетаньяху ишидаги асосий гувоҳ Хадас Кляйнга қарши норозилик намойишлари ва онлайн-кампаниялар ташкил этишни сўраган.

Терговда Исроил полицияси ходимлари ва Давлат прокуратурасининг кибержиноятларга қарши курашиш бўлими иштирок этмоқда. Тергов бошлаш ҳақидаги кўрсатма 26 декабрь куни Бош прокурор Гали Бахарав-Миара томонидан берилган.

Сара Нетаньяхунинг адвокати бу ишни сиёсий асосланган ва нохолис деб ҳисоблаб, терговни «сиёсийлашган ялмоғиз ови» (witch hunt) деб атамоқда.

Депутат Наама Лазими вазиятга изоҳ бериб, шундай деди: «Бош вазирнинг рафиқаси жиноятчи сифатида судланган ва тергов давомида билиб олишимизча, у суд органларига зарар етказишга ва гувоҳни обрўсизлантиришга уринган — булар жуда оғир жиноятлар бўлиб, улар учун жазоланиши керак».

Маълумот учун: Сара Нетаньяху 2019 йилда Бош вазир қароргоҳида доимий ошпаз бўлишига қарамай, овқатланиш учун 50 000 доллар миқдоридаги давлат маблағларини мақсадсиз ишлатганликда айбланиб, судланган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: