Қочолмасанг аниқ ўласан, ундай бўлмаса бундай!..
2025 йилда Амирликлар АҚШдан ўзиб кетган эди. У ерга Озодлик ҳайкали пойига келганлардан кўра кўпроқ бойваччалар оқиб келди. Капиталнинг соф оқими +63 миллиард долларни ташкил этди.
Энди эса ҳаммаси ўзгарди. Пуллар ғойиб бўлди. Биржадан шу бир неча кун ичида ўн миллиардлаб, ҳатто ундан ҳам кўпроқ маблағ чиқиб кетди.
Бадавлат одамлар — «хоп» деди-ю, шахсий джетларига ўтириб, хайр-хуш деворди! Оддий одамлар учун минтақадан учиб кетиш нархи 20 минг доллар ва ундан ҳам юқорига кўтарилиб кетди — у ҳам бўлса ҳали етиб бориш керак бўлган Умондан.
Дубайда ҳар куни портлашлар. У ерда бир нарса ёнади, бу ерда бошқаси. Трамп Яқин Шарқда уруш пилигини ёқди — энди ҳаммаёқ тутяпти.
Аммо маҳаллий блогер ва инфлюенсерларга буни кўрсатиш тақиқланган — кўрсатсанг 27 минг доллар эквивалентидаги жаримага тушасан ёки умуман қамоққа тиқишади.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг 80 фоизи — импорт. Творог нархи оддий вақтда ҳам худди икра банкасидек эди. Лекин ҳозир уларнинг дарди эмас.
Консервалар учун жанг бошланиши кутилмоқда. +45 даража иссиқда ҳеч нарса ўсмайди, шунинг учун Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши — ва тамом, овқат тугаши учун тескари саноқ бошланади.
Миллионерлар учун «тинч бандаргоҳ» имижи бир неча кун ичида жиддий дарз кетди. Дубай энди миллиардерлар бундан ярим йил аввал интилган ўша хавфсиз бошпанага ўхшамай қолди.
Аёнки, ҳозир ҳақиқий тинч бандаргоҳ фақат ишончли ҳимоя бор жойдагина бўлиши мумкин. Аммо ҳозир Ер юзида шундай жой қолдимикан?
