АҚШда руҳоний черков пулларини фоҳишаларга сарфлаб юборди

АҚШда руҳоний черков пулларини фоҳишаларга сарфлаб юборди

Калифорниялик руҳоний черков пулларини фоҳишаларга сарфлагани маълум бўлди.

Калифорниялик 69 ёшли руҳоний Эмануэл Шалета Калифорниянинг Сан-Диего шаҳридан Мексиканинг Тихуана шаҳрига бориб, Ҳонг Конг Гентлеменъс Cлуб номли бордел(фоҳишахона)га ташриф буюрган ва сафарларини черков маблағлари ҳисобидан тўлаган. Кейинчалик унинг ҳамкасбларидан бири черков ҳисоб-китобларида номувофиқликларни пайқаб қолган.

Шундан сўнг мексикалик фоҳишаларнинг ёнига доимий бориб юрган руҳоний чет элга чиқиб кетишга уринган пайтда аэропортда қўлга олинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: