Эрон сиёсий элитасидаги жиддий инқироз
Оятуллоҳ Али Хамейнеининг вафотидан сўнг Эрон раҳбарияти ичида мамлакат мудофаа стратегияси борасида кескин ихтилофлар юзага келди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда. Президент Масуд Пезешкианнинг Форс кўрфази давлатларига зарба беришдан воз кечишга тайёрлиги ҳақидаги гаплари консерватив доираларнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) қўмондонлари ва диний уламолар президентнинг позициясини «заифлик» деб баҳоламоқда. Дин арбоби ва депутат Ҳамид Расаи президентнинг фикрини «қабул қилиб бўлмас» деб атаган бўлса, суд ҳокимияти раҳбари Ғоламҳусайн Моҳсени-Эжеи Эрон қўшни давлатларга зарба беришда давом этишини таъкидлади.
Кучли босим остида қолган Пезешкиан ўз баёнотига тузатиш киритишга мажбур бўлди. Унинг янги талқинига кўра, Эрон фақат ўз ҳудудига ҳужум уюштириш учун майдон тақдим этган давлатларгагина зарба беради.
Reuters агентлигининг хабар беришича, Али Хамейнеининг вафотидан сўнг Эрон элитаси иккига бўлиниб қолган. Қўшни давлатлар (БАА, Саудия Арабистони) билан зиддиятни юмшатиш ва зарбаларни тўхтатиш тарафдори. Зарбаларни давом эттириш ва агрессив стратегияни қўллаб-қувватламоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, президент ҳарбийлар босими остида ўз сўзларидан қайтишга мажбур бўлган. Бу Теҳронда амалдаги ҳокимият «қаттиқ қўл» тарафдорлари назоратига ўтаётганидан далолат беради.
