Эрон яна газини босди!.. АҚШ ҳарбий базаси энди култепа!..

Эрон яна газини босди!.. АҚШ ҳарбий базаси энди култепа!..

 Эрон ҳарбийлари Кувайтдаги Ал-Адири туманида жойлашган АҚШ вертолёт базасига зарбалар берди, деб хабар қилди Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).

«Бугун эрталаб учувчисиз учиш аппаратлари ва баллистик ракеталар қўлланган операция давомида Ал-Адиридаги америкалик террорчиларнинг вертолёт базасига зарба берилди», — дейилади Эрон давлат телерадиоси келтирган баёнотда.

ИИМК хабарига кўра, базадаги вертолётларни тайёрлаш ва таъмирлаш маркази, вертолёт ҳамда самолётлар учун ёқилғи резервуарлари, шунингдек, база қўмондонлиги биноси нишонга олинган ва уларга жиддий шикаст етказилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: