Тан олиб айтинг оригиналидан зўр-а?! (2 та видео)
Бу қўшиқни Тожиддин Мурод «қадим замон»да ижро этган. Ўша пайти боплаган. Ҳамма айтган, зўр-а. Битта тўйга чақирайлик деган… Ундан кейин орадан бир неча ўн йиллар ўтиб, манави қизлардан ўнгдагиси айтиб чиқди. Ҳаммаси синди. Қўшиқ трендга чиқиб кетди. Қизни эса бутун дунёга машҳур қилди. Ана шундан кейин, билганлар (улар аллақачон қариган) таққослай бошлашди. Кейин қизга қарашдида, ёмон бало экансан, дейишди. Ўтказибсан-а, дейишди!..
