Тезкор! Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши прогноз қилинди !
Эртага, 9 март куни «Ўзгидромет»га кўра, мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ва тоғли зоналарда ёмғир қорга айланиши, шамол тезлиги эса сезиларли даражада кучаяди.
Хусусан, Қорақалпоғистон, Хоразм ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, баъзи жойларда туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида эса куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши, ҳарорат кундузи 14-16 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик сабабли сел-сув тошқинлари ҳамда қор кўчиши хавфи мавжуд.
