Воқеаларни бу йўналиши кутилмаган бўлди: Покистон Эронга ҳарбий зарба бериш билан таҳдид қилди
Покистон Қуролли кучлари қўмондони генерал Асим Мунир Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида стратегик баёнот билан чиқди. Бу ҳақда Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Генерал Асим Мунирнинг таъкидлашича, агар Эрон томонидан Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳудудига навбатдаги ҳарбий ҳужум уюштирилса, Покистон бунга жим қараб турмайди. Қўмондон Исломобод Теҳроннинг тажовузкор ҳаракатларига жавобан Эрон ҳудудига бевосита ҳарбий зарбалар беришга тайёр эканини маълум қилди.
