Йигитлар, диққат қилинг: Сизнинг меҳрингиз ва туйғуларингиз ҳозирда интернетда арзонлаштирилган нархда сотилмоқда
8-март — Байрам шукуҳи ҳали тарқалиб улгурмай, ижтимоий тармоқлар ва савдо платформаларида қизиқарли тренд кузатилмоқда. Ўзбекистонлик қизлар байрам муносабати билан совға қилинган гулдасталарни OLX ва бошқа эълонлар сайтлари орқали сотишни бошлаб юборишди. Гулдасталар ўз таннархидан 2-3 баравар арзон нархларда таклиф этилмоқда. Эълонларда «бугун совға қилинган», «янгидек турибди», «келишилган нархда» каби изоҳларни учратиш мумкин. Кўпчилик буни гуллар барибир бир неча кунда сўлиб қолиши, унинг ўрнига нақд пул фойдалироқ эканлиги билан изоҳламоқда.
Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, айниқса йигитлар ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Баъзилар буни «ақлли тадбиркорлик» деб атаса, бошқалар «совға қилинган нарса сотилмайди» қабида эътироз билдиришмоқда. «Йигитлар, диққат қилинг: Сизнинг меҳрингиз ва туйғуларингиз ҳозирда OLX’да арзонлаштирилган нархда сотилмоқда», — дея ҳазил аралаш изоҳ қолдиришмоқда канал кузатувчилари.
Байрам ҳали тугамасдан, қизлар совғага олинган гулдасталарни оммавий равишда сотувга чиқаришмоқда. Вазият: Гуллар сотиб олинган нархидан 2-3 баравар арзонроққа пулланмоқда.
Изоҳларда: «Янгидек турибди», «Шунчаки жой эгаллаб турибди», «Торг бор».
