Эронда мамлакат Олий раҳбарини сайлаш бўйича якдил фикрга эришилди

Эронда мамлакат Олий раҳбарини сайлаш бўйича якдил фикрга эришилди

Бу ҳақда бугун, 8 март куни Экспертлар кенгаши аъзоси Муҳаммад-Меҳди Мирбоқирий давлат телевидениеси орқали қилган чиқишида маълум қилди.

«Экспертлар кенгашининг муҳтарам аъзолари шу кунларда Олий раҳбар номзодини белгилаш учун бор куч-ғайратларини сарфладилар ва бу ишда муваффақиятсизликка учрамадилар. Кўпчиликнинг фикрини ифода этувчи қатъий ва якдил тўхтамга келинди», — деди у.

Шунга қарамай, Мирбоқирий ҳали ҳал қилиниши керак бўлган айрим тўсиқлар мавжудлигини қайд этди.

Жорий йил 1 март куни Эрон давлат оммавий ахборот воситалари мамлакат олий раҳбари оятуллоҳ Али Хаминаий АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлганини расман тасдиқлаганди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: