Эрта учун муҳим об-ҳаво маълумоти!
Ўзгидромет шошилинч хабар билан чиқди. Сешанба куни пойтахтда об-ҳаво «томи кетиб», кескин совиб кетади:
Кундузи: +6 °C (совуқ ёмғир)
Кечаси: -7 °C (ёмғир қорга айланиши мумкин)
Синоптиклар тоғли ҳудудларда сел ва лавина хавфидан огоҳлантирмоқда. Эртага ишга ёки ўқишга чиқишда энг қалин кийимларингизни кийишни унутманг!
