Дунё тиббиёти тан олди: Сажда — ҳар қандай доридан кучлироқми?
Инсон танаси мураккаб биологик тизим бўлиб, унинг соғлом фаолият юритиши учун нафақат кимёвий, балки физик жараёнлар ҳам муҳим рол ўйнайди. Сўнгги йилларда ғарб ва шарқ олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар Ислом динидаги энг муҳим амаллардан бири — сажданинг инсон саломатлигига ҳайратланарли даражада ижобий таъсир кўрсатишини исботламоқда.
Мия фаолияти ва Гемодинамика
Инсон куннинг катта қисмини тик ҳолатда ўтказади. Бунда гравитация қонунига кўра, юрак қонни юқорига — мияга етказиб бериш учун катта куч сарфлайди. Малайзия Ислом илм-фан университети (USIM) ва бошқа халқаро лабораторияларда ўтказилган ЭЭГ (Электроэнцефалограмма) хулосаларига кўра, сажда пайтида бош мияга қон оқими максимал даражада яхшиланади.
Бу жараён мия ҳужайраларини кислород билан тўйинтиради, хотирани мустаҳкамлайди ва Альцгеймер каби касалликларнинг олдини олишда ёрдам беради.
Замонавий дунёда бизни ўраб турган гаджетлар ва электр жиҳозлари танамизда ортиқча манфий зарядлар тўпланишига сабаб бўлади. Бу эса сурункали чарчоқ ва бош оғриғига олиб келади.
Мисрлик профессор Муҳаммад Зиёуддин Салим (Қоҳира миллий тадқиқот маркази) ўзининг Германияда ўтказган изланишларида инсон танасидаги электромагнит зарядларни чиқариб юборишнинг энг самарали йўлини ўрганган.
Инсон пешонасини ерга (тупроққа) теккизганида, худди «чақмоқ қайтаргич» каби танадаги ортиқча зарядлар ерга ўтади. Бу асаб тизимининг тинчланишига ва руҳий зўриқишнинг камайишига хизмат қилади.
Руҳий саломатлик соҳасида сажда ҳолати чуқур релаксация (бўшашиш) ҳолати сифатида талқин қилинади. Психофизиологларнинг таъкидлашича, сажда пайтида мияда Альфа ва Тета тўлқинлари фаоллашади. Бу тўлқинлар одатда чуқур уйқу ёки юқори даражали медитация пайтида пайдо бўлади. Бу ҳолат депрессия, хавотир ва қўрқувни енгишда табиий антидепрессант вазифасини ўтайди.
Сажда — бу нафақат маънавий амал, балки ноёб физиотерапевтик машқдир. Саждага бориш ва қайтиш жараёнида умуртқа поғонасининг пастки қисми, тизза ва бўйин мушаклари фаол ишлайди.
Бу орқа мия дискларининг эластиклигини сақлайди ва радикулит каби оғриқларнинг олдини олади. Кўплаб европалик ортопедлар бел оғриғидан азият чекаётган беморларга айнан «тизза-тирсак» ҳолатидаги машқларни тавсия этишади.
Илм-фан ривожланган сари, диний амалларнинг нақадар чуқур ҳикматга асослангани очилиб бормоқда. Сажда — инсонни ҳам руҳий, ҳам жисмоний жиҳатдан янгилайдиган, табиат (ер) билан мулоқот қиладиган ноёб ҳолатдир. Бугунги кунда ғарб олимлари томонидан эътироф этилаётган бу фойдалар 14 аср аввал тавсия этилган ибодатнинг ажралмас қисми экани кишини ҳайратга солади.
