Лондондаги футбол стадионида азон янгради ва ифторлик дастурхони ёзилди (Видео)
Screenshot
Англия премьер-лигасининг гиганти — «Тоттенҳэм Ҳотспур» клуби ўз тарихида мисли кўрилмаган ишга қўл урди! Дунёнинг энг қиммат ва замонавий стадионларидан бири ҳисобланган мажмуада илк бор мусулмон мухлислар учун минг кишилик ИФТОРЛИК дастурхони ёзилди.
Лондон осмонида ва футбол ишқибозларининг «ибодатхонаси» бўлмиш ўйингоҳда кутилмаганда азон садолари янгради. Туркиялик энг машҳур имомлар томонидан айтилган азон нафақат мусулмонларни, балки стадион атрофидаги инглизларни ҳам ҳайратдан тош қотишга мажбур қилди.
