Қон тўқилаётган бир пайтда майдонга тушиш… Испания терма жамоаси Исроил қатнашаётгани учун АҚШдаги жаҳон чемпионатини байкот қилди

Қон тўқилаётган бир пайтда майдонга тушиш… Испания терма жамоаси Исроил қатнашаётгани учун АҚШдаги жаҳон чемпионатини байкот қилди

Дунёдаги энг йирик спорт байрами — ЖЧ-2026 бошланишига оз вақт қолганда халқаро миқёсдаги улкан можаро авж олди. Испания ҳукумати ва Италия футбол юлдузларининг кутилмаган баёнотлари футбол оламини ҳайратда қолдирди.

Энди спорт ва сиёсат бир-биридан айро бўла олмаслиги расман исботланмоқчи.

Испания Бош вазири Педро Санчес бошчилигидаги Испания ҳукумати бомбадек хабарни эълон қилди: агар Исроил терма жамоаси ЖЧ-2026 турнирига йўл олса, «Қизил фурия» (Испания терма жамоаси)нинг иштироки қайта кўриб чиқилиши мумкин. Мадрид Ғазо секторидаги воқеаларни шунчаки кузатиб тура олмайди. Испан расмийлари спорт ташкилотларидан «икки томонлама стандартлар»ни тўхтатишни ва барча давлатларга нисбатан бир хил санкция тамойилларини қўллашни талаб қилмоқда.
Можаро фақат Испания билан чекланиб қолмади. Италия футбол мураббийлари ассоциацияси ФФИ президенти Габриэле Гравина номига шошилинч хат йўллади. ФИФА ва УЕФАдан Исроилни халқаро мусобақалардан вақтинча четлаштириш сўралмоқда. Италиялик мутахассисларнинг фикрича, спорт тинчлик элчиси бўлиши керак, қон тўкилаётган бир пайтда майдонга тушиш «маънавий жиноят» деб баҳоланмоқда.

манба: live.kg

Дўстларингизга ҳам юборинг: